Kirish - A'zo bo'lish
Home |
Tasodiiy hikoya: Sirdaryolik jalab Vaxseks.Ru
Sirdaryolik Nigora Ismim Shuxrat,o'tgan yili ... davomi
Рекомендуем
hikoya HEKAYELER.RU - HEKAYELER
hikoya AZERI HEKAYELERI
* uzbekskoe.cc
Library | MUNAJJIMLAR BASHORATI

Бойлик буржга боғлиқ…ми?

Added:admin (18.07.2022 / 17:12)
Rating:rating 1593 article (0)
Reads:63
Comments:0
Пул ҳар бир одамга куч ва эртанги кун учун ўзига бўлган ишончни оширади. Бироқ пул ҳеч қачон ўз-ўзидан қўлимизда пайдо бўлиб қолмайди. Астрологларнинг таъкидлашича, пул билан ҳатто бурж ҳам бир-бирига боғлиқ экан. Яъни айрим буржлар ўз эгаларига янада кўпроқ пул келтириши мумкин экан…

Маълумот учун

Статистик маълумотларга кўра, дунё миллиардерларининг кўпчилиги паризод буржида таваллуд топган. Қолганларининг буржи — қўй ва чаён.

Қўй

Бу бурждагилар тинимсиз меҳнат қилиш орқали пул топишади. Ҳатто, баъзилари нафақага чиққанларида ҳам ишлашади. Аслида улар пул борасида йўқ дейишни билишмайди. Доим қариндош-уруғига пул бериб туради. Натижада ўзига керакли маблағни вақтида ғамлай олишмайди.

Бузоқ

Ушбу бурждагилар ўз қадрини яхши билишади. Ҳеч қачон текинга ишлашмайди. Улар пулни топиш билан бирга ақл билан ишлатишни ҳам билишади. Бу уларнинг энг катта ютуғи. Шу боис пулсиз қолишлари ҳам унчалик кўпга чўзилмайди.

Эгизаклар

Улар ҳамиша ўз ақлига таянган ҳолда пул топишга ҳаракат қилишади. Битта ўқ билан иккита қуённи урмоқчи бўлишади. Лекин уддасидан чиқишмайди. Пулни ўйламасдан сарф қилишгани учун доим чўнтаги қуруқ қолади.

Қисқичбақа

Ҳеч қачон пулсиз қолмайди. Ҳар доим қора кунга аталгани бор. Улар доим кўп пул топишга ва яхши яшашга уринишади. Оиласини ҳам доимо яхши таъминлашга жон-жаҳди билан ҳаракат қилишади.

Арслон

Улар ҳаммадан яхши яшашни, яъни шоҳона ҳаёт кечиришни хоҳлашади. Доим маоши яхшироқ жойда ишлашга ҳаракат қилишади. Бунинг учун кечаю-кундуз ишлашга ҳам рози бўлишади.

Паризод

Бир умр тинимсиз меҳнат қилишади. Лекин уларнинг меҳнати ҳар доим ҳам қадрланмайди. Бундан улар руҳан азобланади. Лекин керакли жойларга (билим олиш, соғлигини тиклаш каби) пулларини аямасдан сарф қилишни ҳам билишади.

Тарози

Ҳамиша ҳам жон куйдириб меҳнат қилмаса-да, пул топишнинг уддасидан чиқишади. Улар ўзига ҳомий топишга устаси фаранг. Пулни сарфлашда эса бир тийин устида ҳам бош қотиришади.

Чаён

Улар табиатан туғма молиячи ва бошқарувчи бўлишади. Аъло даражадаги ташкилотчи бўлишгани учун кўпроқ бозорда фаолият юритишади. Уларнинг ҳамиша қўшимча даромад (масалан, уйни ижарага бериш, детектив романлар ёзиш, тадбиркорлик бўйича маслаҳатлар берувчи каби) оладиган манбаи бўлади. Умумун олганда, улар пулдан пул қилишни яхши билишади. Қарилик гаштини ҳам бемалол суриши мумкин.

Ўқотар

Бу одамларнинг қўлида ҳеч қачон пул турмаслиги аниқ. Улар ҳамиша чўнтагида охирги пули қолгунча ишлатишади. Кўпинча улар ўзларини худди пули кўп бой одамдай тутишади. Бироқ айрим ҳолларда ўз алдовларининг ”қурбони”га айланишади.

Тоғ эчкиси

Қайсар, бир умр фақат ўз мақсадлари йўлида ишлайди. Лекин улар бир умр тарки дунё қилиб яшашлари ҳам мумкин. Доим атрофидаги одамларни ҳам қашшоқ деб ўйлашади. Аммо эътиборли томони шуки, бор пулини бекорга совуришмайди. Уларнинг ёнида доим маълум миқдорда пул бўлади.

Қовға

Бу бурждагилар яхши пул ишлаб топишади. Лекин пул уларнинг ҳаётида биринчи ўринда эмас. Улар дўстларига қарз бериб туришлари ва ҳатто қарз бергани ёдидан ҳам кўтарилиши мумкин.

Балиқ

Балиқ буржидагиларнинг ҳаётида пул иккинчи даражали. Улар одатда камтарона ҳаёт кечиришади. Ҳеч қачон пулнинг ортидан қувишмайди. Ҳар қандай нарса тақдир билан боғлиқ, деган тушунча уларга сингиб кетган.

Фарзона тайёрлади.
Download txt | fb2

Home
0 / 3© Zavqli.Ru

мунажжимлар башорати, kliplar, кинолар, узбек-кино , java kitoblar, java dasturlar, android kitoblar, android dasturlar, ayollarga maslahatlar, qiziqarli faktlar, erkaklarga maslahatlar, foydali maslahatlar, qaynoq musiqalar, uzbek mp3, uz mp3, yangiliklar birinchi bizda.