Kirish - A'zo bo'lish
Home |
Tasodiiy hikoya: Shahar markazida
Shahar markazidagi köp qavatli uylarning birida k... davomi
Рекомендуем
hikoya AZERI HEKAYELERI
hikoya HEKAYELER.RU - HEKAYELER
* uzbekskoe.cc
Library | Foydali maslaxatlar

Андижонда қўшниси томонидан зўрланган қиз ўз жонига қасд қилди

Added:admin (19.07.2022 / 11:47)
Rating:rating 1837 article (0)
Reads:44
Comments:0
Андижонда ёш қиз ўз жонига қасб қилди. Бу бўйича хабарлар тармоқларда кенг тарқалди.
Маълумотларга кўра, Марҳамат туманида яшаган, вояга етган Мадина исмли қиз ўз уйида суицид содир этган. Қиз қўшниси томонидан зўрланганидан кейин шу ишга қўл урган.

Қизнинг онасининг айтишича, Мадина соат 22:00 ларда анча вақтдан буён гаплашиб юрган йигитига телефонни олиб бориш учун кўчага чиққан. Йигит айтилган жойга келгунга қадар қизнинг қўшниси уни зўрламоқчи бўлган ва бўлиб ўтган воқеани телефонига муҳрлаб олган.

"У бутун тун давомида йиғлаб чиқди ва ўзини ўлдиришни хоҳлаётганини айтди. Мен уни тинчлантиришга ҳаракат қилдим. У қўшниси видеони тармоқларда тарқатиб юборишидан қўрқди”, – дейди аёл.

Эрта тонгда қиз ота-онаси ишга кетгандан кейин, уйининг қуриб битказилмаган қисмида ўзини осиб қўйган. Таъкидланишича, ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Қизнинг ота-онаси фожиа сабабчисининг ҳаққоний жазо олишини хоҳлашмоқда.
Download txt | fb2

Home
0 / 2© Zavqli.Ru

мунажжимлар башорати, kliplar, кинолар, узбек-кино , java kitoblar, java dasturlar, android kitoblar, android dasturlar, ayollarga maslahatlar, qiziqarli faktlar, erkaklarga maslahatlar, foydali maslahatlar, qaynoq musiqalar, uzbek mp3, uz mp3, yangiliklar birinchi bizda.